“Ман Сити”нинг АПЛдаги 12 ўйинлик ғалабали серияси якунланди

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 08:17
  • 441
  • 30

Англия чемпионати 23-турида “Манчестер Сити” сафарда “Саутгемптон”ни енга олмади – 1:1.

Шу тариқа, “шаҳарликлар”нинг чемпионатдаги 12 ўйинлик ғалабали серияси ўз ниҳоясига етди. Жамоа охирги марта ўтган йил октябрьида “Кристал Пэлас”га (0:2) мағлуб бўлган.

Пеп Гвардиола шогирдлари кейинги турни 9 февралда “Брентфорд”га қарши ўтказади. Жамоа турнир жадвалида 57 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар