Обамеянг юраги билан боғлиқ ҳолатга тўхталди

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 09:51
  • 411
  • 30

“Арсенал” форварди Пьер-Эмерик Обамеянг соғлиғИ ҳақида гапирди.

Ҳужумчи коронавирус юқтирганидан кейин юраги билан боғлиқ муаммолар юзага келгани туфайли Габон ТЖ ихтиёрини тарк этганди.

“Қўшимча текширувлардан ўтиш учун Лондонга қайтдим. Хурсандчилик билан шуни маълум қиламанки, юрагимда ҳаммаси жойида ва бутунлай соғломман. Охирги бир неча кун ичида юборган хабарларингизни жуда ҳам қадрлайман”, деб ёзган Обамеянг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

32 ёшли футболчи жорий мавсум “тўпчилар” либосида 15 ўйинда қатнашиб, 7+2 натижа кўрсатиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар