"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақибида нима гап?

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 11:34
  • 540
  • 30

15 март куни "Насаф" Осиё чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида майдонга тушади.

БАА пойтахти Абу Дабида "Насаф" "Банияс" меҳмони бўлади. Рақиб ҳақида бироз маълумот берадиган бўлсак, "Банияс" айни пайт БАА чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда боряпти. Жамоа 13 ўйинда 18 очко тўплаган. P.S. БАА чемпионатида 14та клуб қатнашади. 

Қизиғи шундаки, "Банияс" охирги 3та учрашувда ғалаба қозонди. Бу жамоа чемпионат доирасида "Шабаб Ал Аҳли" билан "Калба"ни, шунингдек Кубокда яна "Калба"ни мағлуб этди. 

"Банияс" бош мураббийи - руминиялик Даниэль Исаила (1972 йил туғилган). Таркибда легионерлар бор: Жоао Виктор (21 ёш, Бразилия), Саша Ивкович (28 ёш, Сербия), Гастон Алварес (28 ёш, Аргентина), Никола Хименес (26 ёш, Арентина), Исаак Телин (29 ёш, Швеция), Саиле да Сильва (21 ёш, Бразилия) ва Саид Хамис (21 ёш, Танзания). 

Маҳаллий ўйинчилардан энг машҳури Амир Абдулраҳмон.

Ўхшаш янгиликлар