Рэшфорд: "Сўнгги сонияларда урилган гол доимо ўзгача ҳиссиёт беради"

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 12:00
  • 444
  • 30

"Вест Хэм"га қарши ўйинда ғалаба келтирган гол муаллифи "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Албатта, жуда муҳим гол бўлди. Бу сўнгги сонияларда урилгани эса футболчига доимо ўзгача ҳиссиётлар тақдим қилади. Бу ғалабанинг ширин дамларидан келгусида ҳам фойдаланишимиз керак.

Жамоалар турнир жадвалида шундай яқин турган пайтда бир-биридан ўзиш ҳақида ўйлашади ва биз бунга эриша олдик. Ҳозирда тўртинчи ўриндамиз. Анча кўтарилганимиз ёқимли, аммо турнир жадвалидаги рақобатчиларимиз ўз ўйинларини ўтказишгани йўқ.

Харсундман. Бу тариқа ютиш жуда ёқимли. Кетма-кет ғалабалар, серия бўлиши доимо ишонч тақдим қилади. Оғир ҳафта ўтди. Кўплаб ўйинлар ўтказдик. Танаффус эса фойдамизга ишлаши аниқ", - деди Рэшфорд.

Ўхшаш янгиликлар