ads


Нега "Реал" "чемпионлик йўлакчаси"ни рад этди?

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 20:51
  • 168
  • 30

Испания чемпионати 22-тури доирасида "Реал Мадрид" "Эльче"ни қабул қилмоқда.

Учрашувдан аввал меҳмонлар "Қироллик клуби" билан алоқага чиқиб, мамлакат Суперкубогидаги ғалаба билан яна бир бор табриклаб, майдонда улар учун "чемпионлик йўлакчаси" ташкил қилиб беришларини маълум қилишган. 

Бироқ "Реал" вакиллари йўлакча шарт эмаслиги ва унинг ўрнига, яқинда ҳаётдан кўз юмган Франсиско Хенто хотирасига бир дақиқа сукут сақлашни сўраган. 

Гувоҳи бўлганингиздек, барча "Реал" афсоналаридан бирини ёдга олиб, бир дақиқа сукут сақлади.  

Ўхшаш янгиликлар