"Реал"нинг икки футболчиси жароҳатидан тикланди

  • Mr.NoBoDy 26.01.2022 22:00
  • 498
  • 30

Мадриднинг "Реал" клубининг икки нафар футболчиси жароҳатидан фориғ бўлиш арафасида турибди.

"Қаймоқранглилар" аъзолари Марко Асенсио ва Хесус Вальехо тўп билан машғулот қилишга киришди. Улар тез орада умумий гуруҳга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар айни дамда Ла Лигада пешқадам бўлиб туришибди. Карло Анчелотти шогирдлари навбатдаги ўйинни "Гранада"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар