ads


Иван Соловьёв: "Канчельскис учун "Навбаҳор"да барча бирдек эди. "Насаф"да янги марраларни забт этмоқчиман"

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 14:34
  • 207
  • 30

Қаршининг "Насаф" жамоаси кеча ўз сафига россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёвни қўшиб олганини расман эълон қилди.

2019 йилдан бери чемпионатимизда ўйнаб келаётган футболчини мухлислар жуда яхши танишади. "Навбаҳор"даги 3 йиллик фаолияти давомида у қолган легионерларга нисбатан яхши таассурот қолдира олди, дея оламиз. Ушбу мавсумдан бошлаб эса Соловьёв "аждарлар" либосида ҳаракат қилади. 


- Иван "Навбаҳор" билан шартномангиз бўлишига қарамасдан клубни тарк этиб "Насаф"га кўчиб ўтдингиз. Наманганликлар сизни олиб қолишни истамадими ёки бу ўзингиздан чиққан ғоями?

- "Навбаҳор"дан кетиш ўзимнинг фикрим эди. Айтганингиздек клуб билан яна бир йиллик шартномам бор бўлишига қарамай жамоамни ўзгартирдим. Менга "Насаф"дан жиддий таклиф борлигини айтишди. Уларнинг чорловини кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. 

- Сизни Қаршига жалб қилган асосий жиҳат нима?

- Бу жамоада футболчиларга бўлган муносабат яхшилигидан хабардорман. "Насаф"нинг инфратузилмасига қойил қолмасдан иложи йўқ. Умуман олганда янги жамоага қўшилганимдан хурсандман. 

- "Навбаҳор"да Андрей Канчельскис, Деян Журжевич, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов каби мураббийлар билан ишладингиз. Уларнинг қайси бирига алоҳида таъриф бера оласиз?

- Сиз айтган мураббийлар орасидан энг яхшиси Андрей Канчельскис эди. Унинг даврида жамоа жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга бўлган. Андрей Антанасович ўз жамоасидаги футболчиларни яхши кўрарди. Мураббий учун барча бирдек ҳисобланарди. 

- 2021 йилги мавсум якунлангач ўзингизда қандай истак бор эди, Ўзбекистонда ёки хорижда фаолиятингизни давом эттириш?

- Албатта Ўзбекистонда қолиб ўйнаш истаги кучлилик қилди. 

- "Насаф" олдида икки йўл бор. "Банияс"ни мағлуб этиб ОЧЛга йўлланма олиш ёки мағлуб бўлган тақдирда ОФК кубогида иштирок этиш. Сизнингча қайси танлов тўғри?

- Бизда бошқа вариант йўқ. Сафарда "Банияс"ни ютиб ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқмоқчимиз. Бунинг учун қўлимиздан келган барча нарсани ишга соламиз. "Насаф" билан янги марраларни забт этмоқчиман. 

- Қишки трансферлар вақтида яна қайси клублардан таклифлар олдингиз?

- Кўплари аниқ музокарагача бормади. Фақатгина АГМК алоқага чиқди. 

Ўхшаш янгиликлар