ads


"Ман Сити" Дибалага йилига 10 млн евро маош таклиф қилади. Гвардиола футболчини жамоасида кўрмоқчи

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 15:00
  • 111
  • 30

Ҳужумчи Пауло Дибала ёзда "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

"Манчестер Сити" аргентиниликка йилига 10 млн евро маош таклиф қилиши мумкин – рақобатчилар ичида энг катта сумма. Ушбу трансферни "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола истамоқда, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

28 ёшли футболчи хизматларига шунингдек "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Интер" қизиқиш билдирмоқда.

10 млн евро маош борасида Дибала "Ювентус" билан деярли келишиб бўлганди, аммо кейинроқ Турин клуби шартнома шартларини ўзгартиришга қарор қилди. Пауло билан февраль ойидаги учрашувда унга камроқ маош таклиф қилинади. Tuttosport"нинг маълумотига кўра, форвардга маошни 15%га камайтиришни таклиф қилишади.

Дибала "Ювентус" сафида 2015 йилдан буён ҳаракат қилади. "Кекса синьора" уни "Палермо"дан 40 млн евро эвазига сотиб олганди. 276 ўйинда Пауло 111 та гол уришга муваффақ бўлган. 


Ўхшаш янгиликлар