ads


“Пахтакор” футбол клуби ташкилотларни ҳомийлик ва ҳамкорликка чорлайди

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 15:00
  • 132
  • 30

Ўзбекистоннинг энг совриндор ва машҳур жамоаси либоси, стадиони ва расмий ҳудудларида бизнеси ва хизматларини реклама қилишни хоҳлаган ташкилотларни ҳамкорликка чорлайди.

Бунда сизнинг рекламангиз нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари ва бутун Осиё бўйлаб тарқалади. "Пахтакор" Чемпионлар Лигасининг деярли мунтазам иштирокчиси саналади. Бизнесингизни ривожлантириш Ўзбекистон ва халқаро бозорни реклама билан қамраб олиш сизга асқотиши табиий. Қолаверса, стадион таблоси ва янги электрон реклама баннерлари жойида ҳам бу тарғибот амалга оширилади. "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистон ва Осиё давлатларида тўғридан-тўғри кўрсатиб борилиши эса рекламангизни миллионлаб инсонлар кузатиши мумкинлигини билдиради.

"Пахтакор" футбол клуби ҳомийсига айланиш истагидаги талабгорлар marketing@pakhtakor.uz электрон почтаси ёки +998903510220 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда қўшимча маълумот олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистоннинг энг фахрли, буюк тарихга эга, энг номдор ва совриндор клубининг ҳомийси ёки ҳамкорига айланишдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Агарда сиз ўз ташкилотингиз мавқеини реклама ва тўғри бизнес сиёсати орқали янада ривожлантиришни истагида бўлсангиз, юртимиз фахри ва байроқдори ҳисобланмиш “Пахтакор” футбол клуби билан биргаликда бўлинг ва футболдан завқ олган холда, ўз мақсадингизга етишинг!", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар