"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида биринчи лига клубидан устун келди

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 13:51
  • 441
  • 30

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Бунёдкор" жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" рақиблик қилган ўйинда "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "Бунёдкор" сафида икки нафар янги футболчи Зоҳир Пиримов ва Никита Павленко ҳаракат қилди. 


Ўртоқлик учрашуви.

"Бунёдкор"  - "Нефтгазмонтаж" 2:0

Голлар: Зоҳир Пиримов, Ҳусайн Эргашбоев 

"Бунёдкор": Зафар Сафаев, Муҳаммадодил Қахрамонов, Дилшод Жўраев,Даврон Эргашев, Сардор Хурсандов, Одил Абдураҳмонов, Суҳроб Иззатов, Расул Юлдашев, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Усмонали Исмоналиев

Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Суҳроб Султонов, Хуршид Убайдуллаев, Алфайзи Неъматов, Сирожиддин Башриддинов, Умид Султонов, Музаффар Олимжонов, Икром Эркинов, Ҳусайн Эргашбоев, Жаҳонгир Ўрозов, Билол Тўплиев


"Бунёдкор"нинг кейинги ўртоқлик баҳси 2 февраль куни  "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар