Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 14:34
  • 1164
  • 30

Аввал хабар берилганидек, терма жамоа аъзолари Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Одилжон Ҳамробековда COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.

Куни кеча футболчилар қайта тест топширишди. Қувонарлиси, уларнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди. Шифокорлар кўригидан сўнг, карантиндан чиқишга ва машғулотларни давом эттиришга руҳсат берилди.

Шунингдек, делегациянинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширдилар. Унга кўра, ўйинчи Абубакр Ризо Турдиалиевнинг тест натижаси мусбат кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчи ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Айни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.

Ўхшаш янгиликлар