Бундеслига. Бугун 2021/22 йилги мавсум ўз ниҳоясига етади (+жадвал)

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 09:00
  • 804
  • 30

Аввалроқ, “Бавария”, “Боруссия Д” ҳамда “Баер” кучли учликда қолиши аниқ бўлиб улгурганди.

Мюнхенликлар қаторасига 10-маротаба ва ўз тарихида 32-бора Германия чемпионлигини қўлга киритди.

“РБ Лейпциг”, “Фрайбург”, “Унион Берлин” ҳамда “Кёльн” еврокубокларга йўл олиши аниқ, аммо улар 2021/22 йилги мавсумни айнан қайси мусобақада бошлаши эса бугун маълум бўлади.

“Гройтер Фюрт” қуйи дивизионга муддатидан олдин тушиб кетган ва охирги турни шунчаки расмиятчилик учун ўтказади. Бундеслига 2'га йўл олувчи яна бир жамоа ҳам ўтиш ўйинида қатнашадиган иштирокчи номи ҳам бугунги параллель ўтадиган учрашувлардан кейин маълум бўлади.

Аввалроқ, “Шальке 04” юқори дивизионга қайтгани ҳақида хабар бергандик.

Демак, 34-тур тақвими билан танишинг:

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар