Де Лигт "Ювентус" билан шартномасини узайтиришга яқин

  • Mr.NoBoDy 17.05.2022 11:34
  • 372
  • 30

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт Турин клубида қолиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 22 ёшли нидерландиялик футболчи шартномани узайтиришга яқин.

Битим тузиш борасидаги музокаралар 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Де Лигт жорий мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячининг ҳозирги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар