Расмий хабар: Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирди!

  • Mr.NoBoDy 22.05.2022 00:17
  • 192
  • 30

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖда қоладиган бўлди.

Париж клуби футболчи билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини маълум қилди. Эски келишувга кўра у 30 июндан кейин эркин агентга айланиши керак эди.

Олдинроқ футболчининг онаси шундай деганди: "Реал" билан келишувимиз бор эди, клубнинг ПСЖ билан таклифи деярли бир хил"

Мбаппе 2018 йилдан буён ПСЖ таркибида ўйнамоқда. У 180 миллион евро эвазига сотиб олинганди.

Ўхшаш янгиликлар