Футболчининг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Рома" академиясининг 23 ёшли собиқ ўйинчиси "Сассуоло"га 2017 йилнинг бошида ПСВдан ўтган эди. Форвард бир неча мавсумни ижарада ўтказди.
"Вест Хэм" эса деярли бутун мавсум давомида майдонда ҳаракат қилган Майкл Антониога рақобат ташкил этиш учун ҳужумчи изламоқда.
Скамакка жорий мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол уришга эришди.