«ПСЖ» 4 нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилди

  • Mr.NoBoDy18.03.2019 11:00
  • 826
  • 30

"ПСЖ" Европа чемпионлар лигасининг ушбу мавсумидан эрта чиқиб кетгани боис, клуб кутилган даромаддан маҳрум бўлди. Шу боис, жамоа ёзда баъзи футболчиларнинг хизматидан воз кечишга қарор қилди.

Rai Sport нашри тарқатган хабарга кўра, жамоанинг 3 нафар қария футболчиси — Тьяго Силва, Дани Алвес ва Жанлуиджи Буффон билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар тўхтатиб қўйилди.

Бундан ташқари, "ПСЖ" раҳбарияти ҳужумчи Эдинсон Каванини сотишга мажбур бўлади. Уругвайлик футболчи учун "Наполи" клуби 40 млн евро тўлашга тайёр. Шунингдек, Каванига Мадриднинг "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар