iks
ads


«Реал» яна бир муҳим трансферни амалга ошириши мумкин

  • Mr.NoBoDy19.08.2019 11:00
  • 812
  • 30

"Реал" клуби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга ҳамон қизиқиш билдирмоқда, дея хабар тарқатди The Sun нашри.

Манбага кўра, "Қироллик клуби" даниялик футболчи учун 66 миллион евро таклиф қилишга тайёр. "Реал" "шпорлар"нинг мазкур таклифни қабул қилишига ишонмоқда. Боиси, Эриксен лондонликлар билан шартномани узайтиришни истамаяпти.

Аввалроқ "Тоттенхэм" раҳбари Даниэль Леви 27 ёшли Эриксенни 90-100 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar