Расман! Санчеш «Лилль» футболчисига айланди

  • Mr.NoBoDy24.08.2019 11:00
  • 586
  • 30

“Бавария” ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш расман “Лилль” аъзосига айланди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланди.

“Мен “Лилль”га ўтишни хоҳладим. Бу ерда эканлигимдан бахтлиман. Мени яхши кутиб олишди. Умид қиламан, ҳаммаси яхши бўлади”, - дейди Санчеш.

Ўхшаш янгиликлар