Азар ёзда «Реал»га ўтмоқчи

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 11:00
  • 772
  • 30

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ёзда «Реал» аъзосига айланиши мумкин. Бельгиялик футболчи шу пайтгача "Қироллик клуби"га ўтиш истаги борлигини очиқ изҳор қилганди.

As тарқатган хабарга кўра, Зидан «Реал» бошқарувига қайтмаганида ҳам Эден болаликдаги орзусини амалга ошириш истагидан воз кечмаган бўларди.

«Челси» эса Азарнинг трансферини 100–120 миллион еврога баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Манбага кўра, "Челси" иккита трансфер пайтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаса-да, Азарни ёзда қўйиб юборишга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар