ads


«Ювентус»нинг асосий мақсади – Кристиан Эриксен

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 16:00
  • 593
  • 30

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг хизматига яна бир клуб қизиқиш билдирмоқда.

Calciomercato нашрининг хабар беришича,”Ювентус”ёзда Эриксенни сотиб олишга тайёр.

Туринликлар вакиллари 27 ёшли футболчининг агенти билан мазкур трансфер борасида музокара ўтказиб бўлган.

Шунингдек, даниялик футболчига узоқ вақтдан бери“Реал” ҳам қизиқмоқда. “Тоттенхэм” Эриксеннинг трансферида 200 млн евро фойда кўрмоқчи. Бироқ, мадридликлар “шпорлар”нинг талабани бажаришга тайёр эмас.

Маълумот ўрнида, Эриксен жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб 7 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар