«Галатасарой» Фалькао билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy03.09.2019 11:00
  • 591
  • 30

«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао «Галатасарой»га ўтди. Истанбулликлар 33 ёшли футболчини бепул қўлга киритишди.

Колумбиялик футболчи турк жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади. Унинг йиллик маоши 5 миллион еврога тенг бўлади.

Фалькао ўтган мавсумда Франция чемпионати доирасида 33та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди. Ушбу мавсумда у ҳали майдонга тушмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар