"Реал" уни Модрич ўрнида кўрмоқда

  • Mr.NoBoDy20.03.2019 11:00
  • 869
  • 30

"Реал" клуби "ПСЖ" яримҳимоячиси Адриен Рабио учун курашга қўшилмоқчи, дея хабар беради Sport.es.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг трансферига мадридликлар устози Зинедин Зидан шахсан қизиқмоқда. "Реал" уни Лука Модричнинг ўрнида кўрмоқда.

"ПСЖ" футболчисининг шартномаси июнь ойида тугайди у келишувни узайтиришни истамади. Шу тариқа Рабио бошқа клубга эркин агент сифатида ўтиши мумкин.

Аввалроқ Рабиога "Барселона", «Тоттенҳэм Хотспур", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқаётгани хабар қилинган эди.

 

Ўхшаш янгиликлар