«Барселона» «Интер»нинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди

  • Mr.NoBoDy03.10.2019 11:00
  • 640
  • 30

Каталониянинг “Барселона” клуби бирданига “Интер”нинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди. Бу ҳақида Calciomercato нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар ҳимоячи Милан Шкриньяр, ҳавбек Стефано Сенси ва ҳужумчи Лаутаро Мартинесга қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Каталония клуби скаутлари мазкур футболчиларни бугунги баҳсда ҳам кузатишади.

Эслатиб ўтамиз, Миланнинг нархи тахминан 60 миллион евро, Сенси 18 миллион евро, Мартинес эса 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар