«Реал» Сон Хеунг Минни сотиб олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy05.10.2019 16:00
  • 671
  • 30

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хеунг Мин «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатди.

Манбага кўра, мадридликлар келаси йилнинг ёзида кореялик футболчини сотиб олишни мақсад қилмоқда. Ўйинчининг тахминий нархи 80 миллион еврога тенг.

27 ёшли футболчи ушбу мавсумда «Тоттенхэм» сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голга узатма берди. Сон Хеунг Мин лондонликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар