«Барселона» қишда футболчи сотиб олмайди

  • Mr.NoBoDy15.10.2019 11:00
  • 614
  • 30

“Барселона” клубининг қишки ва ёзги трансфер ойнаси учун режалари маълум қилинди.

Маrcа нашрининг хабар қилишича, раҳбарият таркибдан тўлиқ қониқмоқда ва январда харидларни амалга оширмайди. Аксинча, каталонлар қишда бир нечта футболчини сотиб юборишни мўлжал қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ёзда жамоа ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи. Серхи Роберто марказга кўчирилгач, қанот ҳимоясида Нелсон Семедунинг ўзи қолди.

Ўхшаш янгиликлар