Diario Sport: Ракитич катта эҳтимол билан «Интер»га ўтади

  • Mr.NoBoDy28.10.2019 11:00
  • 636
  • 30

«Барселона» клуби ярим ҳимоячи Иван Ракитични бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр. Diario Sport тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар бу борада «Интер» билан музокара олиб боришмоқда.

Клублар музокара жараёнида барча томонни қаноатлантирадиган вариантни излашмоқда. Катта эҳтимол билан трансфер январь ойида амалга ошади.

Ракитич 2014 йилда «Севилья»дан «Барселона»га ўтган эди. Ярим ҳимоячи фаолияти давомида энг кўп ўйинни каталонияликлар сафида ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар