Ракитич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy26.02.2019 09:21
  • 1015
  • 30

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга Европанинг 4та клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Бавария», «Интер», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клублари хорватиялик футболчини қўлга киритишга даъвогар бўлиб туришибди. Жумладан, "нерадзурри" Ракитич учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Ярим ҳимоячи 2014 йилда 18 миллион евро эвазига «Севилья»дан «Барселона»га ўтганди.

30 ёшли футболчи ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида жами 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол уриб, 6та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар