Расман! Минамино «Ливерпуль» футболчисига айланди

  • Mr.NoBoDy19.12.2019 16:00
  • 612
  • 30

"Ред Булл Зальцбург" клуби ҳужумчиси Такуми Минамино "Ливерпуль" аъзосига айланди. Бу ҳақда мерсисайдлар клуби расмий сайти хабар берди.

24 ёшли япониялик футболчи 1 январдан қишки трансфер ойнаси очилгач, клуб либосида майдонга тушиш имкониятини қўлга киритади. Келишув шартлари очиқланмаяпти. Такуми янги клуби сафида 18-рақам остида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Минаминонинг "Ливерпул»га ўтиши клубга 8 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, Минамино 2015 йилнинг январь ойида Япониянинг "Сересо Осака" клубидан 800 минг еврога "Ред Булл Зальцбург" сафига ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар