Metro: Зидан Азарни "Реал"га ўтишга кўндирди

  • Mr.NoBoDy23.03.2019 11:00
  • 723
  • 30

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Челси" яримҳимоячиси Эден Азар билан унинг мадридликлар сафига ўтиши борасида гаплашиб олди, дея хабар беради Metro.

Манбага кўра, франциялик мутахассис Азарни ёзда Мадридга кўчиб ўтишга кўндирган.

Аввалроқ, "Челси" Азарни 82 млн еврога сотишга рози бўлмагани, аммо "Реал" 115 млн евро таклиф қилса, кўриб чиқиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

28 ёшли Азар 2012 йилда "Лилль"дан 35 млн евро эвазига "Челси"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар