«Бавария» «Шальке» дарвозабони билан келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy23.12.2019 11:00
  • 552
  • 30

“Бавария” “Шальке” дарвозабони Александр Нюбель билан келишувга эришди, дея ёзмоқда Bild.

Манбанинг хабарига кўра, мюнхэнликлар футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Нюбель 2020 йил ёзда эркин агент сифатида “Бавария” сафига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Нюбель 2015 йилдан буён “Шальке” сафида ўйнаб келмоқда. У жамоаси сафида 41та ўйинда майдонга тушиб, 52та гол ўтказиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар