ads


«Милан» Кессьени сотиб юбормоқчи

  • Mr.NoBoDy23.03.2019 11:00
  • 569
  • 30

«Милан» клуби яримҳимоячи Франк Кессье билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

22 ёшли ивуарлик футболчи «Интер»га (2:3) қарши ўйин пайтида захирага олинганида, жамоадоши Лукас Биглия билан жанжаллашиб қолган эди. Шундан сўнг, раҳбарият уни сотиб юборишга қарор қилган. 

«Россонери» Кессье трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аввалроқ, унинг хизматига «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсумда Кессье «Милан» таркибида барча мусобақаларда 34та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар