Швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимович собиқ жамоаси "Милан" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "Милан" клуби расмий сайти хабар берди.
38 ёшли футболчи миланликлар билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Златан 2010-2012 йилларда "Милан"да фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчининг сўнгги клуби "Лос Анжелес Гэлакси" бўлган эди.