«Кристал Пэлас» Азмун учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy31.12.2019 11:00
  • 633
  • 30

«Зенит» ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

24 ёшли эронлик футболчига «Кристал Пэлас» клуби қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" ҳужумчига 30 миллион евро тўлашга тайёр. Лондонликлар бу борада "Зенит" билан музокарага киришишди, аммо питерликлар якуний жавобни айтишмади.

Азмун ушбу мавсумда «Зенит» сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 6та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар