«Реал» Мариано Диасни ижарага бериб юборишга тайёр

  • Mr.NoBoDy01.01.2020 11:00
  • 522
  • 30

"Реал" клуби ҳужумчи Мариано Диасни бошқа жамоага ижарага бериши мумкин. Шу боис, "Қироллик клуби" доминиканлик футболчи учун келиб тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Диаснинг собиқ клуби — "Лион" футболчига даъвогарлик қилмоқда. Ҳужумчи 2017/2018 йилги мавсумда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб, Лига 1да 18та гол урган. Ҳозирда "Лион" ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келган: Депай оғир жароҳат олган бўлса, Траоре ва Корне яхши ўйин намойиш қила олишмаяпти, Мусса Дембеле тезроқ Англия чемпионатига кўчиб ўтиш ҳақида ўйламоқда. Лионликлар Диаснинг 2 миллион евро миқдорида йиллик маошини тўлашни ўз зиммаларига олишмоқда.

Маълумот ўрнида. Мариано Диас "Реал" сафида бирорта ўйинда майдонга тушмади. Зидан уни атиги бир марта қайдномага киритди. Футболчи сўнгги марта 5 май куни "Реал" футболкасида майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар