Сульшер: «Погба январда «МЮ»ни тарк этмайди»

  • Mr.NoBoDy05.01.2020 11:00
  • 603
  • 30

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба қишки трансфер пайтида жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.

«Погба январь ойида ҳеч қаёққа кетмайди. "МЮ" Хименесни сотиб олмоқчи? У бугун жуда яхши ўйнади. «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида миш-миш тарқатилаётган навбатдаги ажойиб футболчи. Бундай миш-мишларга изоҳ бермайман», — деди Сульшер.

Поль Погба Англия чемпионатининг ушбу мавсумида 6та ўйинда иштирок этди. Бу баҳсларда у гол урмади, иккита голга узатма берди.

28 ёшли Хименес эса «Вулверхэмптон» сафида ушбу мавсумда 27та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 8та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar