"Манчестер Юнайтед" яна бир тушунарсиз харид амалга ошириши мумкин

  • Mr.NoBoDy07.08.2022 20:40
  • 156
  • 30

"Манчестер Юнайтед" "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутовичга қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, инглиз клуби 33 ёшли ҳужумчи учун 8-9 миллион евро таклиф қилган.

"Болонья" бу таклифни рад этди ва айни дамда австрияликни қўйиб юбормоқчи эмас.

Арнаутович ва “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг 2006 йилдан 2009 йилгача “Твенте”да бирга ишлаган.

Австриялик футболчи ўтган мавсумда А Сериянинг 33 ўйинида 14 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар