«Янги Пирло» қишда жамоасини ўзгартирмайди

  • Mr.NoBoDy22.01.2020 11:00
  • 522
  • 30

“Брешия” клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартирмайди. Бу ҳақда “Брешия” президенти Массимо Челлино маълум қилди.

“Тоналига бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Аммо Сандро аниқ қишки трансфер вақтида жамоани тарк этмайди. Ёзда эса ҳар нарса бўлиши мумкин”, - дейди Челлино.

Эслатиб ўтамиз, футболчини “Интер”, “Ювентус”, ПСЖ ва “Манчестер Сити” клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар