"Манчестер Юнайтед"га Хадсон-Одои керак

  • Mr.NoBoDy25.03.2019 11:00
  • 803
  • 30

"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоига қизиқмоқда, деб хабар тарқатди "Daily Mail".

Манбанинг ёзишича, "қизил иблислар" футболчини ёзда сотиб олмоқчи. "Челси" ҳужумчи учун камида 40 млн евро талаб қилмоқда. Хадсон-Одоининг шартномаси 2020 йил ёзида тугайди.

Бундан ташқари, Хадсон-Одоига "ПСЖ", Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Ливерпуль" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсумда 18 ёшли ҳужумчи 24 та ўйинда 6 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар