"Манчестер Юнайтед" 3 нафар футболчи учун 280 млн евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy25.03.2019 16:00
  • 764
  • 30

"Манчестер Юнайтед" уч нафар португалиялик футболчига қизиқиб қолди, деб хабар беради "Mirror".

Манбага кўра, манкунианликлар "Бенфика"нинг ҳимоячи ва ҳужумчилари Рубен Диаш ва Жоау Фелиш, шунингдек, "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни харид қилмоқчи.

Диашнинг товон пули 55 млн еврога тенг. Фелиш эса тахминан 120 млн еврога нархланган. Фернандешнинг трансфер нархи эса 105 млн еврога баҳоланган.

19 ёшли Фелиш жорий мавсумда 32 та ўйинда 12 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. 21 ёшли Диаш ҳисобида эса 45 та ўйинда киритилган 2 та гол ва 3 та самарали узатма бор. 24 ёшли Фернандеш эса 43 та ўйинда 24 та гол урган ва 14 та голли узатма муаллифига айланган.

Ўхшаш янгиликлар