Расмий хабар: «Тоттенхэм» нидерландиялик футболчи трансферини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy29.01.2020 16:00
  • 561
  • 30

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби  ПСВ ҳужумчиси Стивен Бергвейн билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

22 ёшли Нидерландия терма жамоаси футболчиси янги клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Стивен янги жамоаси сафида 23-рақам остида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Бергвейн жорий мавсум ПСВ либосида 29та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 13та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар