iks
ads


«Барселона» ҳужумчиси «Брага»га ўтди

  • Mr.NoBoDy01.02.2020 16:00
  • 705
  • 30

«Барселона» ҳужумчиси Абель Руис фаолиятини «Брага» клубида давом эттирадиган бўлди.

Португалияликлар 20 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олишди ҳамда кейинчалик уни 8 миллион еврога сотиб олишлари мумкин. Руис янги жамоаси билан 2025 йилнинг ёзигача бўлган шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, "кўк-анорранглилар" футболчининг трансферини қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишган.

Испаниялик футболчи ушбу мавсумда «Барселона Б» сафида 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар