ads


Лука Йович «Реал»ни танламади

  • Mr.NoBoDy26.03.2019 11:00
  • 566
  • 30

“Айнтрахт” ҳужумчиси Лука Йович “Бавария” ва “Барселона”нинг назрига тушди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Мюнхенликлар яқин соатлар ичида 21 ёшли футболчининг клубига таклиф билан чиқмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Йовичнинг ўзи “Барселона”га ўтишни истамоқда.

Каталония клуби спорт директори Эрик Абидаль сербиялик футболчини ўйинини Евро-2020 саралаш босқичида Португалия – Сербия ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсда яна бир бор томоша қилмоқчи. Йович терма жамоадаги дебют голини Германия дарвозасига урди.

“Айнтрахт” футбочлининг бошланғич нархини 60 млн евро қилиб белгилаб қўйди.

“Айнтрахт” клуби Йовични “Бенфика”дан 6 млн евро эвазига сотиб олади. Португалияликлар футболчининг кейинги трансферидан 20 фоизини олади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Йович 15 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида фақатгина Роберт Левандовскидан ортда қолмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар