ads


«Аякс» Де Йонгга ўринбосар топди

  • Mr.NoBoDy26.03.2019 16:00
  • 666
  • 30

“Аякс” ёзда жамоани тарк этадиган Френки де Йонгга ўринбосар топиб қўйди. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, амстердамликлар Френки ўрнига “Стандард” футболчиси Рэзван Маринни олиб келмоқчи.

Маълумотларга кўра, “Аякс” 22 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Унинг трансфер нархи тахминан 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсум у 37та ўйинда, 5та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар