iks
ads


Хавьер: "Малком "Зенит"га ўтади деб ўйламагандим"

  • Mr.NoBoDy14.02.2020 11:00
  • 546
  • 30

Россиянинг «Зенит» клуби спорт директори Хавьер Рибалта Каталониянинг “Барселона” клубидан ўтган Малкомнинг трансфери ҳақида гапирди.

—Малкомнинг агентини яхши танийман, —Рибалтанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда sport24.ru. — Биз анчадан бери алоқа қиламиз, муносабатларимиз жуда яхши.У менга шундай имконият борлигини айтди. Тўғрисини айтсам, аввалига ишонмадим, чунки Малкомда бошқа таклифлар бориди. Лекин унинг агенти бу иш амалга ошиши мумкинлигига мени ишонтира олди. Мен бу йўналиш бўйича ишлашни бошладим. Александр Медведевга Малькомни қўлга киритишга имкониятимиз борлигини айтдим. Медведов эса бунга рухсат берди.Кейин клуб директорлар кенгаши бу битимни амалга оширишга розилик берди. Барчаси жуда тез амалга ошди. Лекин музокара бошлангунга қадар ишлар чўзилиб кетди. Чунки, аввал агент билан , кейин футболчининг ўзи билан гаплашдик. Якунда эса «Барселона» билан музокара олиб бордик. «Барса» билан олиб борган музокарамиз жуда тез амалга ошди”, - деди Рибалта.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar