"Барселона" Суаресга Англиядан ўринбосар топди

  • Mr.NoBoDy28.03.2019 11:00
  • 869
  • 30

El Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўшиб олиши мумкин.

Каталонияликлар Луис Суарес ўрнига ҳужумчи изламоқдалар, уругвайлик футболчи яқин келажакда юқори савияда ўйнай олмаслиги мумкин.

Антуан Гризманнинг трансфери амалга ошмаганидан сўнг иккита вариант қолди: Лука Йович ("Айнтрахт") ва Маркус Рэшфорд. Каталонияликлар айнан англияликка кўпроқ эътибор қилмоқдалар, чунки унинг шартномаси келгуси ёзда тугайди.

Ўхшаш янгиликлар