"Арсенал" "Реал" футболчисига 55 миллион евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy03.03.2020 11:00
  • 381
  • 30

Sky Sports порталининг тарқатган маълумотига қараганда, ҳуқуқий жиҳатдан Мадриднинг "Реал" клубига тегишли бўлган, айни пайтда фаолиятини ижара асосида "Реал Сосьедад" клубида давом эттираётган Мартин Эдегор ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

21 ёшли норвегиялик футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби давогарлик қилмоқда ва ярим ҳимоячи учун 55 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ, бу футболчига «Манчестер Сити» клуби ҳам давогарлик қилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар