Манба: "Азар шахсий шартнома борасида "Реал" билан келишиб олди"

  • Mr.NoBoDy28.03.2019 16:00
  • 1031
  • 30

"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Tuttomercatoweb.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчи ва Мадрид клуби шахсий шартнома борасида тўлиқ келишиб олдилар. Бельгиялик футболчи "Реал"да бонуслардан ташқари йилига 15 млн евро маош олади. Мадридликлар 90-100 млн евролик трансферни амалга ошириш учун "Челси"ни кўндириши керак.

Азар ушбу мавсумда 39 ўйинда 16 та гол уриб, 11 та голга тўп оширган. У 2012 йилда 35 млн 35 млн евро эвазига "Лилль"дан лондонликлар сафига келиб қўшилган эди.

Азар Бельгия термаси сафида 100 та ўйинда 30 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар