«Барселона» Рашфорд учун икки футболчисидан воз кечишга тайёр

  • Mr.NoBoDy29.03.2019 11:00
  • 840
  • 30

«Манчестер Юнайтед» 21 ёшли футболчини Филиппе Коутиньо ва Малкомга алмаштириш таклиф қилинса, Англия клуби уни сотишга рози бўлиши мумкин.

«Барселона» эса бу йўлни танлаши мумкин. Боиси клуб бу орқали клубдаги маошлар миқдорини камайтириб олишга эришади.

Аввалроқ Каталония клуби Рашфорд трансфери учун 100 миллион фунт атрофида маблағ тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар берилганди. Шунингдек, Маркуснинг ўзи ҳам Оле-Гуннар Сулшер қўл остида ўйнашда давом этиш истагидалиги маълум бўлганди. Маълумот учун, Сулшер бугун расман «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Рашфорднинг «манкунианлар» билан тузган шартномаси 2020-йилнинг ёзида тугайди. Шартномани узайтириш борасидаги музокаралар эса ҳозирча муваффақиятли якун топаётгани йўқ.

Таъкидлаш жоиз, Европа Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида «Манчестер Юнайтед» «Барселона»га қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 10-апрел куни, жавоб ўйини эса 16-апрелда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар