"Барселона" вице-президенти: "Трансферлар учун катта пулларни сарфламаймиз"

  • Mr.NoBoDy29.03.2019 11:00
  • 753
  • 30

"Барселона" вице-президенти Жорди Местре каталонияликлар ёзги трансферлар учун катта пуллар сарфламасликларини маълум қилди.

"Биз аввало мураббийлар штабининг фикрига қулоқ соламиз. Бунинг устига, агар қурбимиз етмаса, янги футболчилар сотиб олиш учун катта пуллар сарфламаймиз", - дейди Местре.

"Барселона" харид қилган энг қиммат футболчилар Коутиньо ("Ливерпуль", 135 млн евро) ва Усмон Дембеле ("Боруссия" Д, 125 млн евро) бўлган.

Ўхшаш янгиликлар