"Барселона" футболчиси Филиппе Коутиньо фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
"Calciomercato" нашрининг ёзишича, Каталония клуби Коутиньони "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансферига қўшишни режалаштирган. Маълумотларга кўра, "Барселона" Коутиньони икки йилга ижарага бермоқчи.